Ал-фиқҳ ал-акбар китобидан
Ассалому алайкум! Имоми Аъзам абу Ҳанифанинг "Ал-фиқҳ ал-акбар" китобидан бир савол бермоқчи эдим: "Инсонга тавҳид илмининг дақиқ жойларидан бирор нарса тушунарсиз бўлиб қолса, токи бирор олимни топиб ундан шу борада сўраб олмагунича унга ўша заҳоти Аллоҳ таолонинг ҳузурида тўғри бўлганга эътиқод қилиш лозим бўлади. Бу нарсани талаб қилишни ортга суриш унга тўғри келмайди ва бу борада тўхтаб туриш узрли ҳисобланмайди. Агар (қасддан) тўхтаб турса, кофир бўлади." Шу ерда келган жумлаларни шарҳлаб берсангиз. Айнан нимани тушунмасликни назарда тутган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатда иймон келтириши шарт бўлган бир неча эътиқодий масалалар бор. Масалан бир кишига қабрда савол жавоб бўлади деса, эшитган одам ўша заҳоти мен Аллоҳнинг наздида нима тўғри бўлса шунга иймон келтирдим деб айтиши, сўнг у борада келган мусулмон киши қандай эътиқод қилиши керак бўлган нарсаларни ўрганиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 17:56 | Савол-жавоблар | 161 | Ақийда