Мажбурий оқувчи қон

Ассалому алайкум! Биламизки оқувчи қон таҳоратни бузади. Оқмайдиган қон эса таҳоратни бузмайди. Лекин масалан чиқаётган қон ёки сариқ сув ўзи оқмайдиган бўлса лекин бирор нарсага тегиб кетиб атрофга ёйилса ёки бармоқ билан артиб ташласа таҳорат бузиладими? Ҳозир совуқ кунлар келяпди, менинг лабим ёрилиб кетади ўзи оқмайдиган даражада суюқлик чиқади ва оз миқдорда, лабим бир бирига тегиб атрофга ёйилса таҳорат кетадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чиққан жойидан ёйилса, таҳорат кетади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar