Қазо, жамоат ва мусофир намози ҳақида
Ассалому алайкум! 1. Агар киши жамоат намозига 2-ракатдан қўшилса, яъни 1-ракатга кеч қолса, кечга қолган бир ракатни ўқиш учун ташаҳҳудда аттаҳиёт, саловат ва роббана.. дуоларини айтадими ёки индамай имом салом беришини кутадими? 2. Кейин ўша улгурмаган бир ракат намозида бисмиллаҳ.., фотиҳа, бир зам сура кейин ташаҳҳудга ўтириб аттаҳиёт, саловат, роббана.. дуоларини ўқиб намозни якунлайдими? 3. Биз савдога вилоятдан товар олиб келамиз. Узоқ қолиб кетсак ҳам бир кунга бормайди. Шунда ҳам мен мусофир бўламанми мусофир намознини ўқишлигим учун? Ҳанафий машабидаман масофа уйимиздан 96 км дан узоқ. Агар саволларни қайта берган бўлсам минг бор узур излаш хизматидан топа олмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Аттаҳийяту ни ўзини ўқиб имом салом беришини кутади. Салом бергач туриб етолмаган ракъатларини ўқийди.2). Сано, Аъузу, Бисмиллаҳ ва зам сура ўқиб кейин қаъдани тўлиқ адо қилиб салом беради.3). Мусофир бўласиз. Намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 18:29 | Савол-жавоблар | 169 | Намоз