Карзми?

Ассалому алайкум! Тахминан 7-8- синфлигимда ҳусни ҳатим чиройли бўлгани учун кимё ўқитувчимиз ўз конспектини ёзиб беришни сўрагандилар. 5000 сўм бериб дафтар олинг 48 вароқли дегандилар. Дафтар олганман адашмасам қанчадур ортиб қолганди. Шуни ўқитувчимизга берганманми ёки йўқ эслай олмаябман. Ўқитувчимиз билан уйимизга кетиш йўли бир(дамаста). Устозимизга айтишга журат қилолмадим. Бирга қайтиб қолган пайтимизда йўлкираларини тўлаб қўярдим. Шу билан бўйнимдаги қарзим бўлса узиладими? Ёки ўзларига айтиб билдиришим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша йўлкирани “қарзимдан” деб ният қилиб тўлаб қўйган бўлсангиз қарзингиз адо бўлган. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 19:12 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar