Қурбонлик қўйини сўйиб чиққан гўштга савдолашса

Ассалому алайкум! Бир дўстимни номидан савол: Бир кишини қўйи бор, у киши қўйини бир танишига сотмоқчи. Таниши қурбонлик қилиш учун сотиб олябди, аммо қўйни эгаси бундай савдо қилмоқчи: “Қўйни уйизга олиб бориб сўйиб тоза терланган ичи тозаланган гўштни ўзини тарозига қўйиб тортиб, нечи кг чиқса гўш ёғ, бозорда 1 кг қўй гўшти неча пул бўлса кг мига шунча пулдан берасиз” дебди. Шу жойизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қўй нархи келишилмасдан, тайин бўлмасдан олдин эгасининг мулки бўлади, сотиб олмоқчи бўлган кишининг қўлида омонатида бўлади. Омонат нарсани қурбонлик қилиш билан қурбонлик адо бўлмайди. Қўйни туришини келишиб, бай қилиб, сотдим-олдим қилганидан кейин қурбонлик қилувчининг ҳисобига ўтади. Ўшанда қурбонлик қилиши керак. Келишмасдан бай қилмасдан сўйилса, қурбонлик эмас оддий гўшт бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 19:12 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar