Садақа бериш керакми?

Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, биз турмуш ўртоғим билан охирги 4 ой ичида 3 марта машинада аварияга учрадик. Бир сафар фарзандларимиз хам машинада бирга эди, озгина жарохат хам олдик. Хар сафар бизга келиб урилган машина айби билан аврия бўлди. Баъзи одамлар қон чиқариб худойи қилиб юборинглар деб турмуш ўртоғимга маслахат беришибти. Онам садақа бериб юборинглар дедилар. Бундай холда қандай йўл тутиш шариатда тўғри бўлади? Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Садақа қилсангиз тўғри бўлади. Қон чиқариш жоиз эмас. Машина хайдашга ҳам моҳир бўлиш керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:47 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar