Қандай йўл тутганим мақул?
Ассаалому алайкум! Ман ҳозирда Тошкент тиббиёт академиясида 2-босқич талабасиман. ИншоАллаҳ бўлажак шифокорман. Олдимга мақсад қўйганман УСМЛЭ лицензиясини олишга лекин у учун америкада ўқиш керак. Ман қиз бўламан иккиланиб қолдим. УСМЛЭ лицензиясини олиб энг яхши шифокор бўлишни мақсад қўйгандим яни катта пул билан чет элда операциялар қилишади. Шу учун ҳам энг яхши шифокор бўлиб шуни ўз юртимизда ҳам йўлга қўйиш ниятим бор. Бу учун кўп малака оширишим чет элда ўқишим керак. Аммо оила қуриш масаласи ҳам бор. Агар турмуш ўртиғим ҳам шифокор бўлиб унда ҳам шундай мақсадлар бўлса эришишим осонлашади оилали бўлиб ҳам агар бундай бўлмаса ўқишдан оилани устун қўйиб бу орзуларимни унутишимга тўғри келади. Ман учун қайси йўл тўғрироқ оила қуришимни бироз кечиктириб шу мақсадларимга эришишимми? ИншоАллаҳ ҳалқимизга манфаатли бўладиган шифокор бўолиш, ёки буларни унутиб оила қуриб фарзандли бўлиш ва уларни тарбияси билан шуғулланишимми агар турмуш ўртоғим шифокор бўлмайдиган бўлса?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз икки ишни ҳам қилишга ҳаракат қилинг. Сизга ўхшаган аёль мутахассисларга мумулмон халқимиз жуда муҳтож. Яхшилаб ўқинг. Аллоҳда дуо қилиб сўранг, сизга муносиб турмуш ўртоғини беришини. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 132 | Турли саволлар