Отам билан келишолмаябман
Ассалому алайкум! Мен 25 ёшдаман аёлим 1 ўғлим бор, ота онам бизни кўп ҳафа қилиб кўнглимизни оғритади, ота онамни яҳши кўраман лекин бугун уришиб қолдим аёлим очки тақади камситади, онам ҳамшира бугун аёлим бетоб болиб истмалаб қолди онам чақирсам қарамади уйдагилар қарасин деб, кейин уйига олиб бораман отасини доктир таниши бор тузатиб корсатип қайтамиз дедим шу бн отам қошилиб ота онани ойла ҳотиндан фойда ёқ деб бақириб аёлим камсита бошлашди, ман асабим бузилиб пашол девордим кен отам мени қаргади жуда конглим огриди аҳир инсонмизку шу иw ун ҳам қаргаса боладими ман ҳар намозимда уларга соғлик тилаб розилигини олишни Худодан сўриман. Илтимос айтинг Устозлар нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ота-онангаизга эҳтиромда бўлинг. Аёлингизга бошқалар зулм қилишига имкон берманг. У сизнинг қўлингиздаги Аллоҳнинг амонати. Ота-онанинг фарзандлар устидаги ҳақлари жуда улуғдир. Фарзандлар ҳарчанд ҳаракат қилсалар ҳам уларни ўстириш давридаги машаққатларини адо қила олмайдилар. Отангиз сизларга қанчалик ҳунук муомала қилсалар ҳам, бундан хафа бўлманг, уларнинг қадрини, ҳурматини ўз ўрнига қўйинг. Улар сизлардан кўнгил оғритадиган бирор иш кўрмасинлар. Ота-онанинг яхшию ёмон феълига сабр қилиш ҳам ибодатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт». (Исро сураси 23-24-оятлар).
Бу дунё синов-имтиҳон диёридир. Ҳар биримиз амалимиз қандай бўлиши синалади. Яратган эгамиз бизларга бир-бирига ўхшамаган, ўзига хос синовлар юборади. Бизнинг бошимизга тушган синов ёнгинамиздаги қўшнимизда бўлмаслиги мумкин. Аканинг бошига тушган мусибат укани четлаб ўтиши мумкин. Сизларга ҳам Аллоҳ таоло шу тарзда синов юбориб синаётган экан. Чиройли сабр ва Аллоҳнинг буйруқларига оғишмай амал қилиш, барчамиз учун нажотдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади:
Аср билан қасам. Албатта, инсон хусрондадир. Илло, иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бир-бирларини ҳақ йўлга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар (ундоқ эмасдир). (Аср сураси 1-3 оятлар). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 20:07 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш