Гўштга яшириб суяк қўшиш

Ассалому алайкум! Кеча бозордан гўшт олган эдим менга лаҳм жойдан кўрсатиб ўраётганда суяк қўшиб тарозига қўйиб тортиб беришибди. Мен алдамас деб уйга келиб очсам суяк чиқди. Буни ҳукми қайдай бўлади? Мен у кишига ва бошқа гўшт сотувчиларга ҳалол пулига ҳаром аралаштириб қўймасинда деб ёзаяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Ким макр қилса биздан эмас” деганлари кифоя қилади. Улар ўсиб турган дарахтларига ўзи болта урган инсонлар ҳисобланишади. Айни шу каби қоссобларни жуда кўп кўрдик. Ўзлари хор бўлишди, болалари ҳам уларни хор қилишди. Ўша ҳаромни еб катта бўлган бола бундан бошқа иш қилиши ҳам мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 21:12 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar