Аёллар кўчага узук тақиб чиқиши
Ассалому алайкум! Аёл киши кўчага узук ёки билагузук тақиб чиқиши жоизми? Хадисга мувофиқ аёл кишини қўли экани билиниб туриши учун?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Ҳинно ҳам қўйиш мумкин. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا قَالَتْ: أَوْمَتِ امْرَأَةٌ مِنْ وَرَاءِ سِتْرٍ بِيَدِهَا كِتَابٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَبَضَ يَدَهُ، فَقَالَ: مَا أَدْرِي أَيَدُ رَجُلٍ أَمْ يَدُ امْرَأَةٍ؟ قَالَتْ: بَلْ يَدُ امْرَأَةٍ، قَالَ: لَوْ كُنْتِ امْرَأَةً لَغَيَّرْتِ أَظْفَارَكِ بِالْحِنَّاءِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл парда ортидан қўли ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб узатди. Бас, у зот қўлларини тортдилар ва:
«Билмадим, бу эркакнинг қўлими, аёлнинг қўлими?» дедилар.
«Аёлнинг қўли», деди у.
«Аёл бўлсанг, тирноқларингга ҳинно қўйиб олсанг бўлмасмиди», дедилар у зот».
Иккисини Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Яққол кўриниб турибдики, Исломда аёл кишиларнинг ўзларига қарашларига, гўзаллик ва латофатларини турли йўллар билан сақлаш, парвариш қилишларига катта эътибор берилган. Ҳаддан ошмай, меъёрида пардоз ишларининг ўрнига қўйилиши тарғиб қилинган. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 21:12 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар