Адолатсиз ва зулум қилиши
Ассалому алайкум! Мен 5 йил олдин бир йигитга турмушга чиқган эдим. Хозирда 2 нафар фарзандимиз бор, эрим 2-фарзандимга хомиладорлигимда уйига 2-хотин олди. Ман кейин билиб қолдим ва майли Аллоҳ шу тақдирни пешонамга ёзибди деб тақдирга рози бўлдим, лекин адолат қилинг дедим. Биринчи адолат тунда бўлишлигини билиб шуни адолатли бўлинг деб хатто урушиб қоламиз. Эрим адолат қилолмаяпти ман бунга рози бўлмаяпман, онаси ва 2-хотини унамаганига 2-хотини қачон уйига қолгани кетса узоғи 2 кун қолади халос унгача бирровга келиб кетадилар, хеч қаерда ишламайдилар боқмайлар, урушиб кўп боқмаслиги ва адолат қилолмаганларига жавобимни сўрайман, бермайдилар. Шундай яшашим керак экан ман шундай адолатсиз ва зулумкорлигига чидаб яшашга мажбурманми? Бунда шариатда қандай хукми бор? нима қилишим керак? Сизлардан адолатлик қилишингизни сурайман ишлолмайман уйдаман хеч кимим йўқ, отам бор қарила, отам уйида яшайман. Илтимос нима қилишим керак яшагим йўқ жавобимни бермасакан!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариат бўйича эр адолат қилмаса ва нафақа бермаса (боқмаса), аёл талоғини сўрашга ҳаққи бор. Агар эри талоғини бермаса қози ёки унинг мақомидаги масъулларга мурожаат қилади. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 21:23 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш