Сумалакка тавоф қиладими?

Ассалому алайкум! Мен Сурҳондарё вилоятида ўқийман ўзим водийликман. Курсдошларим яқинда университетимизга сумалак олиб келишди ва шу ерлик қизлар идишдаги сумалакка тавоф қилишди (юзига суртиб,омин қилиб.... ) мен ҳайрон бўлиб сўрагандим улар биз тавоф қиламиз момоларимиз шундай ўргатишган деди. Мен муқаддас Каъбага ва Қуръонга тавоф қилинади менимча бўлмайди қабрга ҳам тавоф қилинмайди десам момоларимиз бир нарсани билишмаса айтишмайди-ку дейишди. Шу иш тўғрими ё мен билмаганим учун нотўғри айтдим-ми
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биздаги одамлар сумалакни динга боғлашади. Аслида уни динга заррача ҳам алоқаси йўқ. Диндан бехабар тўқимачи хурофотчилар сумалак кавласанг дуоларинг ижобат бўлади деб уйдирмаларни ҳам тўқиб олишган. Намоз ўқиб саждада сўрамайди, аммо қозон кавлаб сўраса ижобат бўлади дейди. Нодонлик ҳам шунчалик бўладими? Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 22:06 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar