Интернет бизнес(дропшиппинг)
Ассалому алайкум! Мен бир тижоратга қўл урмоқчиман лекин ҳалол ёки ҳаромлиги ўйлантиряпти. Бу тижорат интернет орқали амалга оширилади, яъни мен бир катта футболка, крушка ва яна шунга ўхшаш товарларни ижтимоий тармоқларда реклама қилиш ҳисобига сотаман. Ҳаридор буюртма бериши билан буюртма қанча вақт оралиғида етказилиши ҳақида хабарни олади. Кейинги жараён буюртма автоматик тарзда ишлаб чиқарувчига боради (яъни, манзили, размерлари ва қанақа дизайнда бўлиши ҳақида), кейин ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарувчи буюртмани буюртма қилинган сўнг ўша дизайнда ишлаб чиқариб уни ҳаридорга юборади. Ҳал шундаки футболкага корхона қўйган нарх бор мисол учун футболка нархи $10. Мен товарга нарх қўяман мисол учун $15 ва реклама қиламан. Товар сотилгандан сўнг корхона ўз улушини ва мен ўз улушимни оламан. Мен ўйлантираётган нарса шуки мен товарни сотиб олиб сотмайман. Товарни сотишда корхонага ёрдам бераман яъни ҳар хил дизайнларни дизайнерлардан сотиб оламан ва футболка, крушкаларни шу дизайндаги товарларга қизиқувчиларга реклама қиламан ва корхона шу дизайнда ишлаб чиқариб истеъмолчига етказиб беришади. Товар фақатгина буюртмага кўра ишлаб чиқарилади. Шу ишим шариан жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз корхона билан уларга харидор топишга шартнома тузинг. Кейин ҳар бир харидор топганингизга улардан ҳақ олаверинг. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 23:13 | Савол-жавоблар | 177 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз корхона билан уларга харидор топишга шартнома тузинг. Кейин ҳар бир харидор топганингизга улардан ҳақ олаверинг. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 23:13 | Савол-жавоблар | 177 | Ҳалол ва ҳаром