Хола билан шериклик

Ассалому алайкум! Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин. Биз холам билан 25000$га сотиб фойда кўриш мақсадида уй сотиб олдик. 12500$ мен ўртага тикдим холам 7500$ ва қолганини сўмда тикди. Уйни сотиш қийин бўлди 5-6 ойдан кейин сотдик, лекин олган пулимизга сотдик. Яъни 25000$га. Бу орада доллар ҳам кўтарилиб кетди. Холам уйга чиқарган сўмини мен уй олмасак доллар олиб қўярдим деди. Биз курс ҳисобига уйдан 1200$ зарар кўрдик. Шу зарар қандай бўлинади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уйнинг ярми сизники, ярми ҳолангизники. Зарар ҳам. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:22 | Савол-жавоблар | 139 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar