Аллоҳнинг исмларига хурмат
Ассалому алайкум! Бу савол эмас шунчакий кўпчиликка етказиб қўйиш холос. Ман бундан 3-4 йил аввал эркаклар ички кийими қадоқини кўрдим "АЛ ҲАКИМ" деб ёзилган, чики еийим бу номдалиги камдек, шу Аллоҳнинг исми ёзилган селофан қадоқлар мусорга чиқади. Бу билмадим кимни иши ёки дин душмани ёки ўта кетган ахмоқ фанатикни иши. Шу камдек бугун АЛҲАКИМ деб номланга таклифнома чиқарадиган корхоначани кўриб қолдим. Чиқарган таклифномаларига корхонача номини ёзиб қўйишлари табий. Шу ва шунга ўхшаш нарса қилмоқчи бўлганларга насихат қилинг илтимос ва телеграм каналга чиқаринг илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларни бундай қилишлари нотўғри. Уларни билган таниган одамлар бориб чиройли насиҳат қилиб номни ўзгартиришларини айтишлари лозим. Баъзи уламолар: Агар уларни оёқости бўлишлик эҳтимоли бўлса ёқиб кулини дарёга оқизиб юборишни тавсия қилганлар.
Шу ўринда бир муҳим масалани айтиб ўтмоқчимиз. Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда: وَلِلَّهِ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ فَادْعُوهُ بِهَا ۖ وَذَرُوا الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَائِهِ ۚ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ Аъроф 180-оят
Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар.
Ҳозирги кунда Аллоҳ таъоло ва Унинг расулининг исм-сифатларини беҳурмат қилишни янги турлари пайдо бўлди. Касалхоналарда ва шунга ўхшаш жойларда ётувчилар бекорчиликларидан газета ва журналларни сотиб олишади. Ўқиб бўлишгач уларни вароқлаб йиртиб олиб, ҳожатхона ва шунга ўхшаш нопок жойларда истеъмол қилаётганларини гувоҳи бўлдик. Ўша вароқларда баъзи бирларининг ичида оят-ҳадис борлигини ёки Аллоҳ таъолонинг исм-сифатларига нисбат берилган Абдуллоҳ, Абдулхолиқ, Абдурроҳим каби одамларнинг исмлари ёзилган ёзувларни кўрдик. Хатто худди ўша жойларга нажосат тегиб турганини ҳам шоҳиди бўлдик. Баъзилар ҳожатхона қоғозидан кўра ўша газета ва журналлардан фойдаланадилар. Улар бу вароқларда оят-ҳадисларни кўрмасада, лекин Аллоҳ таъолонинг исм-сифатлари нисбат берилган инсонларнинг исмлари ёзилганига эътибор қилмай қоладилар. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 01:01 | Савол-жавоблар | 185 | Долзарб саволлар