Қироатдаги ўзрлилик
Ассалому алайкум! Мен ёшлигимда "Р" ҳарфини айта олмаганман. Лекин 6-7 синфга келиб кўпроқ ҳаракат қилиб, уни айтишни ўрганиб олдим. Муаммо шундаки бу ҳарф менда бошқаларники сингари қийналмасдан , тиниқ, равон чиқмайди. "р" ҳарфи билан бирга "ш" товушига ўхшаш шовқин ҳам чиқади. Ҳозир тажвид қоидаларини ўрганяпман Алҳамдулиллаҳ. "Р" ҳарфини такрир , йўғонлик , байнийя сифатларини чиқаришда қийинчиликларга дуч келяпман. Кўпинча "ро" ташдидли бўлиб келганда битта , ёки аксига олиб 3-4 та чиқиб кетади. Баъзида биттаям чимқасдан тил танглайга ёпишиб қолади(айниқса махфий қироатда). Бундай вазиятларда намозда калимани ҳар сафар қайтадан айтишим керакми ёки давом этиб кетаверишим керакми(маъноси ўзгариб кетадими деб қўрқаман)? 2. Ман шу ҳолатимда укаларимга имом бўлиб намоз ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чиқмаган бўлганда қайтаринг, агар борингиз шу бўлса тўғрилашга ҳаракатда бўлиб унгача ўқишда давом этинг. Агар маънога халал берадиган даражада бўлса, имомга ўтмаганингиз яхши. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 01:42 | Савол-жавоблар | 152 | Қуръони карим