Ширк амалдан қайтариш

Ассалому алайкум! Жуда кўп оилаларда эски динсизликдаги одат бор экан. Яъни қайсидир авлиёни қабрига ёки қадамжойига бориб жонлиқ сўйишар экан. Бунда фарзандлар ота ва онасининг бу ишларга қарши чиқиб ширк ва бидъат амал эканлигини тушунтирса бўладими? Бу холда фарзандлар ота ва онаси мажбурласа бориш керакми? Нима қилгани афзал?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чиройли йўл билан тушунтириш керак. Қабул қилсалар бош устига қабул қилишмаса жанжал ёки балан овоз ёки қўпол сўз ишлатмаслик керак. Аммо ишларига шерик ҳам бўлмаслик керак. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 02:04 | Савол-жавоблар | 155 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar