Эҳсон ортган пул

Ассалому алайкум! Бир биродаримизнинг фарзанди касал бўлиб қолди. Одамлар эҳсон қилиб пул йиғиб беришди. Муолажалар фойда бермади. Болакай оламдан ўтиб қолди. Энди ўша кишининг қўлида муолажадан қолган эҳсон пуллари ортиб қолди. Ўша пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиши мумкинми? Агар мумкин бўлмаса қарз сифатида олиб бирор бир бизнес бошлаб тушган фойдадан қарзни ўзса ҳам бўладими? Оилавий шароити жудаям оғир, мақсади Аллоҳ йўлида эҳсон закот берувчилар сафида туриш.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша пуллар кимга мулк қилиб берилган бўлса, ўшаникидир. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 12:34 | Савол-жавоблар | 134 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar