Ўғирланган сим

Ассалому алайкум! Мен уйда(чекда) қурилиш қилаётган эдим. Янги қураётган уйимизни акам лампа пол қилдириб, лампадан олдин кабел ташланган экан. Мантор қолган монтажлар учун кабел олишлигимизни айтганди, акам уйимизда кабел борлигини айтди ва манторга маъқул келди. Акам билан бир дастурхонда ўтирган вақтимиз кабелни Россиядан ишлаб қайтаётган вақти ўғирлаб олиб келганини айтди. Онам менга уй учун бошқа кабел сотиб олишиини ва лампа учун ишлатилган кабелни хам чиқариб бошқа қўйишим кераклигини тайинлади. Илтимос маслахат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ўғирланган симнинг пулини эгасига етказиш ва розилигини олиш керак. Эгасини топишнинг имкони бўлмаса, унинг номидан мискинларга садақа қилиб юбориш керак. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 03:21 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar