Кофирлар юртида яшаш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар бир масалада биз иккиланиб қолдик. ҳозирда биз Америкада яшаймиз бу ерда жудаям кўп ўзбеклар яшашади аксариятимиз Греэн сард ютиб келганмиз. Биз бу ерда Ислом ҳукмларига бемалол амал қила оламиз Алҳамдулиллаҳ. фарзандларимизни ҳам исломий мактабларга берамиз қизларимиз алоҳида ўғилларимиз алоҳида исломий мактабларда ўқишади аёлларимиз ҳам ҳижобда бемалол ишлашлари мумкин. Бу ерда ўзбеклар ҳам кўп масжидлар очишган у ерда илм мажлислари ақиқалар эҳсонлар бўлиб туради. Закотларимизни ҳам берамиз Саволим шундан иборатки яқинда " ёу тубе" да Др Закир Найкни бир маърузасини эшитдик унда айтилдики мусулмон мамлакатдан кофирлар юртига кўчиб ўтмаслик керак экан кўчиб келганлар қайтиши керак экан шунга биз иккиланиб қолдик ҳозирда бизни шу ҳолатимизда бу мамлакатда яшашда ҳаражлик йўқми
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Закир Найк нимани назарда тутганлар билмадик, ўзлари ҳам туғилганидан шу ёшларигача ҳиндистонда яшаганлар. Шу 2-3 йил бўлди мусулмон давлатида яшамоқда. Аммо мусулмон одам ғайридин мамлакатларда динига мувофиқ яшашга имкон топилса, яшаши жоиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 04:16 | Савол-жавоблар | 178 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar