Ақиқа қўйни килосига пул бериш

Ассалому алайкум! Ўғлимга ақиқа қилгандим. Иккита қўй қариндошимдан олгандим. Қариндошим қўйди менга қиммат ёки арзон сотиб қўймаслик мақсадида бозор нарҳида килограммига қараб пулини берасиз, сиз ҳам мен ҳам куймайлик деганди. Айтганидек келишиб иккита қўйни олдим ва чиққан килосига қараб пулини бердим. Шу жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўла сотиб олмасдан сўйилса оддий жонлиқ сўйиш ҳисобланади. Ақийқа ва қурбонликка жониворни аввал тўлиқ сотиб олиб ўзингизга мулк қилиб кейин сўйилади. Сўйиб бўлиб қанча чиқса гўштни пулини бераман десангиз ҳали савдо битмаган, яъни ҳайвон ҳали сизни мулкингизга ўтмаган бўлади. Бу ақийқа бўлмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 04:27 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar