Телефонда кечирим сўраш

Ассалому алайкум! Мен ҳозир 22 ёшдаман балоғатга етганимдан бери диний илмим бўлмагани учун жуда кўп инсонларни ғийбат қилиб қўйганимни англадим. Аввалига кечирим сўрашлигим менга оғирдек туюлди лекин аста аста бу оғирлик охиратда мени жуда оғир аҳволга солиб қўйишини тушундим ва кимни ғийбат қилган бўлсам рамазон кириши олдидан узур сўрадим. Узрни фақат телефон орқали яни телеграм орқали сўрадим. Узрим шундай эди ...бродарим акам сизни шу пайтгача ғийбат қилган бўлсам дилингизга озор берган бўлсам Аллоҳ учун кечринг мендан рози бўлинг дедим. Деярлик ҳамма мен розиман сиз ҳам рози бўлинг дейишди. Шу сўраган узрим ҳисобга ўтадими? 2- саволим мен синфдошим бўлган қизларни ҳам ғийбат қилган эканман. Улардан қандай узр сўрасам бўлади? Улар ҳаммаси турмуш қурган оилали аёллар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳисобга ўтади. 2). Билмадик. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 13:09 | Савол-жавоблар | 171 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar