Катта гуноҳлар кечирилиши
Ассалому алайкум! Рамазон ойида тўлиқ рўза туриб, баъзида кечалари қойим бўлган ва солиҳ амалларга эргашган бандани барча катта гуноҳлари кечириладими? Бу саволни беришимга сабаб мўмин киши аввал гуноҳларига яраша жазони олиб, кейин албатта Ин Шаа Аллоҳ Жаннатга кирар экан. Дўзах азоби эса қаттиқ. Биз эса каттаю кичик гуноҳлардан ҳоли эмасмиз...
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Катта гуноҳлар учун албатта тавба қилиши шарт. Мабодо одамларнинг ҳақлари бўлса уларни адо қилиб, эгалари кечмагунча кечирилмайди. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَأَحْمَدُ وَزَادَ: وَمَا تَأَخَّرَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дедилар».
Бешовлари ва Аҳмад ривоят қилган. У киши
«ва кейинги ҳам»ни зиёда қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзанинг нақадар улкан ибодат эканлиги, унинг қадри нақадар улуғлиги очиқ-ойдин баён қилинмоқда. Шу билан бирга, рўзани иймон, ихлос билан, фақат Аллоҳнинг Ўзидан савоб умид қилган ҳолда тутиш зарурлиги таъкидланмоқда. Банданинг ўтгану қолган гуноҳларининг мағфират қилиниши Аллоҳнинг улуғ марҳаматидир. Бу марҳаматга эса, банда Рамазон рўзасини тутибгина эришиши мумкин.
Албатта, мусулмонлар бу ҳақиқатни яхши тушунган ҳолда Рамазондан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилурлар. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 05:03 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар