Кукси ҳалолми

Ассалому алайкум! Ҳозир иссиқ кунларда салқин таомлар истеъмоли кўпаяди. Бугунги кунда кукси урфга кириб қолган. Ушбу таом ҳалолми? Корейслар ошхоналарида ҳам ўзбеклар ҳам ишлаб таом тайёрлашмоқда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таомларнинг ҳалол-ҳаромлиги уларнинг таркибига боғлиқ. “Кукси” таомига бирор ҳаром маҳсулот (масалан: ҳаром гўшт) қўшилмаган бўлса уни истеъмол қилишга бирор монелик йўқ. Валлоҳу аълам!

4 Октабр 2023, 20:52 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar