Фитр рўза

Ассалому алайкум! Масжид имоми оғир ахволда, кўп маблағ керак даволанишига. Шу инсонга фитр рўза берса бўладими ёки ихтиёрий кўнгилдан чиқариб пул бериб хақиқий фитр рўзани пулини бечора инсонга бериш керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имом қурбонлик қилишга қодир бўлса ёки ўлик молдан бўлса ҳам нисобга эга бўлса ҳадя деб биришинглар керак. Фитрни бошқа фақир-мискинга берасизлар. Имом ҳам фақир-мискинлар қаторида бўлса имомга ҳам беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 05:45 | Савол-жавоблар | 160 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar