Отага нос олиб келиш

Ассалому алайкум! 1). Ота ўз боласига нос ёки сигаретни олиб кел деса фарзанд олиб келмасликга хаққи борми? 2). Шу ва шунга ўхшаш Аллоҳ харом қилган нарсаларни буюрлинганда нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаққи бор. 2). Қилмайман дейиш керак. عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ). 
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 06:08 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar