Ота-она рибо қилса

Ассалому алайкум! Мен турмушга чиқиб кетганман. Ота-онам бир неча йилдан бери банкга пул қўйиб кўпайтиришади, яқинда бу нарса риболигини ва катта гуноҳлигини билиб онамлага тушинтирмоқчи бўлсам, мени эшитишнам хохламадила. Бу ҳолат бўйича Қуръонда ҳам ёзилган дедим. Сизларни наздингизда пулингиз кўпайгандай бўлади лекин Аллоҳ уни баракасиз қилиб қўяди десам Худо хохласа баракасини беради дивотдила. Аллоҳ харом қилган нарсани қандай қилиб баракасини беради деб жаҳлим чиқиб кетди. Онам айтдиларки давлат бизани банкга қўйган пулимиздан фойдаланвотдику бу рибомас деб. Илтимос маслаҳат беринг уларни бу йўлдан қандай қайтарай? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз чиройли услубда айтиб қўясиз холос, қолгани ўзларига ҳавола. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 06:34 | Савол-жавоблар | 152 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar