Касб-корга қодир бўлган, соғлом укамга закот берсам бўладими?
Ассалому алайкум! Закотни ака-укага берса бўлар экан. Менинг укам намоз ўқимайди. Ўзининг уйи, оиласи бор, ўзи соғлом, икки нафар фарзанди бор. Рўзғори алоҳида. Ишчи бўлиб ишлайди. 2млн атрофида ойлик олади. Раҳбари талабига кўра ҳафтасига 7 кун ишлайди (ҳатто Ҳайит кунлари ҳам). Мен бермоқчи бўлган закот билан ҳам пули нисобга етмайди. “Мўминнинг нажоти” китоби “Закот олиши мумкин бўлмаганлар” боби 140-саҳифада “Куч қуввати етарли, бирор касбга қодир кишиларга закотдан берилмайди....... Демак, бирор касбга қодир, ўзи соғлом кишининг ҳам закот молидан олиши тўғри эмас. Бу эса “Касб қилишга қодир одам жамият елкасига ортиқча юк бўлмай, ўзи ишлаб, ризқини топсин”, деганидир. Исломнинг таълимоти шу” дейилган экан. Яна айтилганки “Касб-корга қодир бўлган, соғлом кишига закотдан улуш берилмаслиги учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак: 3) Мазкур иш тоқатидан ташқари, чидаб бўлмайдиган даражада бўлмаслиги”. Саволим, мен укамга закот берсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Афзал бўлмаса ҳам берса бўлади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 07:00 | Савол-жавоблар | 151 | Закот
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Афзал бўлмаса ҳам берса бўлади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 07:00 | Савол-жавоблар | 151 | Закот