Ота онага истиғфор қандай айтилади

Ассалому алайкум! Онам вафот этган, Аллоҳим гунохларини кечиришин сўрайман. Ота-онага истиғфор қандай айтилади арабчада?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онага истиғфор айтишнинг сиёғалари кўп бўлиб, «Иброҳим» сурасининг 41-оятида шундай дейилади:رَبَّنَا اغفِر لي وَلِوالِدَيَّ وَلِلمُؤمِنينَ يَومَ يَقومُ الحِسابُ «Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин».
Ҳисоб қилинадиган кун деганда қиёмат тушунилади, албатта. Ўша кунда Аллоҳнинг мағфирати бўлмаса, ҳеч ким нажот топмайди. Иброҳим алайҳиссаломнинг бу машҳур дуоларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор этиб турган мушрикларга қарши маънолар кетма-кет келиши билан бирга, мўминларнинг қалбига қувват берувчи маънолар ҳам келганини кўрдик. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 218 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar