Тақсит савдо
Ассалому алайкум! Масалан мен бир молни (телефонимни) нақда 2,500,000 1 йилга бўлиб тўлаш шарти билан 4,000,000 (предоплата олган ҳолатимда) сотишимни айтдим ҳаридорга. Ҳаридор бўлиб тўлаш шарти билан телефонимни ҳарид қилди. Предоплатани олдим ва қолгани суммани 12 ойга бўлдим. Чиқган суммадан ҳар ой ҳаридор менга тўлов қилади. Саволим шуки ҳаридор бирданига 2 ойлик тўловни берса мен олсам жоизми? Ёки кейинги ой берасиз дейишим керакми, шундай деганимда ҳаридор ўзи ҳохлаб кейинги ой пул топа олмаслигим мумкин шунинг учун ҳозирда тўлаб қўяяпман деса, бундай вазиятда олишим керакми ? Яна саволим, Агар ҳаридор бўлиб тўлаш шарти билан телефонни олиб маълум муддатдан сўнг телефонни қайтариб олиб келса, тўлашга пул топа олмай, лекин бошлангич тўлов ва 1 ойлик тўловни қилган бўлса, мен телефонни қайтариб олмасам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввалдан олсангиз ҳам бўлади кейин олсангиз ҳам. Аввалдан олганингиз учун ўтиб беришингиз ёки кейин олганингиз учун қўшиб олишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат