Никохимиз боғланганми
Ассалому алайкум! Биз турмуш қурмасимиздан аввал эрим уйга совчи юборганла ва дадамла рози бўлганла лекин тўйга маблағ йўқлиги сабаб биз рассияга ишлашга борганмиз. У ерда бир муддат ўтгач бази сабабларга кўра никох ўқитишга қарор қилдик. Домла мусулмон 5 вахт намоз ўқирди. Лекин тожик эди. Биз ота онамиздан тўйдан олдин никох ўқитишга қўрққанлигимиз сабабли ота-онамиздан сўрамасдан ишдаги хамкасбларимиз гувохлигида никох ўқитдик. Мен ўзимни туққан онамдан рухсат олгандим лекин ула дадам билан ажрашганла. Никох 8-мартда ўқилди ва мен апрел ойида хомладор бўлдим. Хомила 3 ойлик бўлгач ўзб га келиб ота-оналаримизга бўлган воқеларни айтиб тўй қилдик. Лекин ўзбекистонда қайта никох ўқилмади. Ҳозир 2 та фарзандим бор эримни уйидаман халиям. Лекин никохимиз боғланганми ўша вақтда россияда ва хозирги вақтда қайта ўқитиш жоизмасми билолмаяпман. Шу масалада ёрдам беринглар. Биринчи фарзандим халол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша тўйдан олдин ўқитилган никоҳ дуруст бўлган бўлса, муаммо йўқ. Никоҳ дуруст бўлиши учун 1. Гувоҳлар. 2. Ийжоб ва қабул. 3. Маҳр белиланиши лозим. Шулар топилган бўлса никоҳингиз ўтган. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 156 | Оила ва турмуш