Оилада пул ўртада бўлса қурбонликни ким қилади

Ассалому алайкум! Биз ўзимни акам билан тижоратимиз битта, рўзғоримиз ҳам. Нечпул пул топсек ўртага ташлаб дасмая йиғамиз. Рўзғорга ҳам ўша пуллардан оламиз, қисқа қилиб айтганда шерикмиз ҳамма пулларимиз битта. Энди шу ўринда савол туғулиб қолади қурбонлик қилиш учун алоҳида алоҳида қўй сўямизми ёки 1 та қўй кифоя қиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўртадаги пулларни масаласини ҳал қилиб олиш керак. Ҳамма нарса ўртада кимникилиги номаълум бўлиши яхшилик эмас. Бу кўп муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Закот, қурбонлик, аҳли аёлга нафақа ва мерос масалаларида мушкул бўлади. Ўртадаги пулни келишиб тақсимлаб олинглар. Ажратиб олмасанглар ҳам, қанчаси кимники эканини аниқлаб қўйиш ва шунга асосан закот, қурбонликларни адо қилиш керак бўлади. Ҳисобга кўра иккингиз ҳам нисоб эгаси бўлсангиз, ҳар бирингиз алоҳида қурбонлик қилишингиз вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 07:24 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar