Пайғамбаримиз қилган талоқ

Ассаламу алайкум! Ҳафса онамизни пайғамбаримиз талоқ қилганлари ҳақида ҳадис эшитдим. Шу ҳадис саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْه: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ طَلَّقَ حَفْصَةَ ثُمَّ رَاجَعَهَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафсани талоқ қилдилар, сўнгра унга ражъат қилдилар (қайтдилар)».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳафса онамизга у кишини талоқ қилганларидан кейин қайтишлари Аллоҳ таолонинг амри ила бўлган. Бошқа ривоятларда зикр қилинишича, Аллоҳ таоло у зотга ваҳий юбориб:
«Ҳафсага ражъат қил, у кўп рўза тутувчи, кечаси кўп намоз ўқувчи аёлдир, у жаннатдаги хотинингдир», деган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 07:54 | Савол-жавоблар | 177 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar