Хорижий компанияга пул тикиш
Ассалому алайкум! Қўшним яқинда очилган хорижий компанияга шерикчилик қилишга чақирди. Ушбу компаниянинг номи Golden cash деб номланиб, асосан тилла ва кумуш буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланишини айтиб, бизнинг компаниядан тилла ёки кумуш харид қилсанг ёки омонатга пул қўйсанг, харид қилган буюмингга ёки қўйган омонатингга яраша дивидент оласан деб таклиф берди. Яни харид қилган махсулотинг ўзингда қолиб фойдали даромадга эга бўласан деб таклиф берди. Саволим шуки, ушбу олди сотди қимордан далолат бермайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз бу ишни қилманг. Чунки бу каби компанияларни аксари одамлардан “безнес қиламиз” деб пулни йиғиб олиб ўзлари рибавий банкларга судхўрлик қилиб пулларни қўйишади. Пул берганларга эса “пулингизни фалон нарсага тикканмиз” деб қанақадир ёлғон рўйхатларни кўрсатиб туришади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 08:26 | Савол-жавоблар | 144 | Молия ва тижорат