Пуллик видеолар

Ассалому алайкум! Мен пуллик кусрлар ҳақида савол бермоқчи эдим. Бир инглиз устози томонидан тайёрланган курсни ўрганмоқчи эдим. Бу курс нархи 500$ атрофида бу курсни телеграм каналида бепулга ҳеч қандай ёпиқ канал бўлмаган ҳолда топдим. Бу курсни ўргансан бўладими бир саволга жавобда яъни қийидаги линкда шунга ўхшаш савол бўлган экан. Бу канал ҳеч қандай тижорат мақсадини кўзлагани йўқ. Бу курсни ўрганишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша видеони қилган асл муаллиф устозга шу саволни беринг. Агар ҳаққимга розиман деса ўзлари билади. Акс ҳолда муаллифлик ҳуқуқларига тажовуз бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 08:26 | Савол-жавоблар | 160 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar