Терлаганда нажосат тарқаши
Ассалому алайкум! Бавл қилгандан кейин сув қоғоз билан артиб, сув билан ювмаса кейин терласа кийим нажосат бўладими? Сенда поклик масалаларида васваса бор деб айтишади. Бу нима дегани? Менда сув баъзи жойларимга сув сачраганини ҳис қилавераман, бу кўп такрорланади, ҳаммомда, таҳорат пайти, сув билан истинжо қилиш пайти, шу ҳам васвасами? Илтимос анча қийналиб қолдим. Давоси нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Артганда баданда нажосат қолмаган бўлса терлаш билан кийимга нажосат тегмайди. Сиз қуйидаги дуони ўқиб юринг: اللهــــم اجعل وساوس قلبــــي خشيتك وذكرك ...واجعل همتــــي و هواي فيما تحب و ترضى Аллоҳуммажъал васаависа қолбии хошятака ва зикрок важъал ҳимматии ва ҳаваая фии маа туҳиббу ва тардоо. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 08:59 | Савол-жавоблар | 163 | Таҳорат