Битта қўй ўғирланганини билса гўшт емаслик

Ассалому алайкум! Бир китобда ўқиб қолди ўз замонасининг ахли имли бир киши бўлган экан. Ўша киши кўчада кетаётсам бир одам қўйини ўғрилаб кетишганини бақириб халққа айтаётган экан ўша ахли илм инсон хам буни эшитибди ва дархол қассобнинг олига бориб ундан сўрабди! Битта қўй ўртача қанча умр кўради? Қассоб жавоб берибди 10-12 йил. Шундан сўнг Ўша инсон 12 йил гўшт емаслиини вадаси ва ( емагани) айтилган. Албатта бу харомдан сақланиши учун ибратли. Агар шу вазиятда Халол пулига гўшт олиб еса (сотиб олган одам учун) унинг шариатда хукми қандай??? 2. Хозирги замонда қўй ўрнига бошқа товар билан таққосласак яни пул. Пул менга ва бизга келгунча қадар халол ишловчи инсоннинг қўлидан ёки харом иш қилувчи (масалан зинокор, массажчи, майхона, қиморхона ва бошқалар) инсон қўлидан ўтган бўлиши мумкун лекин буни халол мехнат эвазига иш хаққи сифатида олса буни хукми қандай? Иккала холатда хам товар бошқа лекин холат (вазият) ўхшаш биз хам ўша харом йўл билан пул топувчилар токи йўқ бўлиб кетгунча қадар пул ишлатмачлигимиз (олмаслигимиз) керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳикоя ҳалол ейишга эътиборли бўлиш учун келтирилган мисол. Шариатдаги ҳукмлар, ҳалол-ҳаром далил ва ҳужжат билан собит бўлади. Бу каби ҳикоялар шаръий ҳукмга асос бўла олмайди. Шариатга мувофиқ сиз бирор молни ўғирланган ёки зўравонлик ила тортиб олинганини аниқ билсангиз, уни сотиб олишингиз жоиз бўлмайди. Шунингдек сиз ҳар бир оляпган нарсангизни қандай йўл билан келганини билишга масъул эмассиз. Ношаръий йўл билан келган деган гумонингиз бўлган нарсаларни олмасангиз, тақво қилсангиз яхши бўлади. Лекин ҳар бир нарсада гумонсирашингиз дуруст эмас. Ҳалол нарсани талаб қилишда ҳам ҳаддан ошиш яхши оқибатга олиб келмайди.
2) Пул ёки бошқа нарсалар бирор гуноҳкор кишининг қўлидан ўтиши билан ҳаром бўлиб қолмайди. Сиз уни шариатга мувофиқ ҳалол меҳнат билан топган бўлсангиз, кимнинг қўлидан ўтганининг таъсири йўқ. Шунинг учун динимизни ўрганишга ҳаракат қилишимиз керак. Сизнинг саволларингиз ўзингиздаги ҳалолликка далолат қилиши билан бирга, диний илмларингиз етарли эмаслигини кўрсатиб турибди. Динга ихлоснинг ўзи билан амал қилиб бўлмайди, илм ҳам бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 10:05 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar