Мозараба ширкатида амортизация масаласи ҳақида
Ассалому алайкум! Шу йил бошида инвестор ва иш бажарувчи музораба кўринишида ошхона очишга келишиб олишди. Инвестор ошхона очиш учун ижарага олинган жойнинг ремонтини, керакли қурилмалар, мебел ва бошқа керакли барча нарсалар учун пул кўринишида инвестиция қилди. Иш бажарувчи эса керакли ишларни хаммасини тўлик таъминлаб берди ва ошхона пандемия бўлишига қарамай ишлаб турибти. Икки тараф келишувга кўра ишлашяпти. Иш бажарувчи ҳар ойда ишчиларнинг ойлик ҳаражатлари ва бошқа ошхона ишлаши учун кетадиган ҳаражатларни ошхонанинг савдо тушумидан қоплаяпти. Инвестор томонидан инвестиция қилиб сотиб олинган қурилмалар ва ошхона ремонти ҳам маълум йилдан сўнг алмаштирилиши керак ва ремонт ҳам қайта қилиниши керак. Яъни амортизация натижасида инвестиция ўз қийматини йўқотади, айтайлик 5 йил давомида. Инвестор йўқотилаётган қийматни 60 ойга бўлиб, ҳар ой давомида ҳаражат кўринишида савдо тушумидан олиб қолиши динимизда мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Аксинча у фойдани бўлишиш жараёнида кўпроқ фойда олиши мумкин холос. Албатта нариги томон рози бўлса. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 10:16 | Савол-жавоблар | 175 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Аксинча у фойдани бўлишиш жараёнида кўпроқ фойда олиши мумкин холос. Албатта нариги томон рози бўлса. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 10:16 | Савол-жавоблар | 175 | Молия ва тижорат