Овозли хабар, видео
Ассалому алайкум! Мен талабаман, карантин туфайли талим жараёнлари ҳозирда махсус ўқув тизимларда ёки телеграм гуруҳларида олиб борилади, баъзан ўқитувчилар топшириқларни овозли хабар ёки видео кўринишида юборишимизни талаб қилишади, аслида бу топшириқни топширувчи учун ҳам текширувчи учун ҳам қулай ва ҳаққоний, аммо баъзи устозлар эркак, гуруҳимизнинг ярми эса йигитлардан иборат, овозли хабар ва видеоларни ҳамма эшитиши, кўриши, телефонида сақлаб қўйиш ҳам мумкин. Шундан кўнглим хижил, бундай ҳолатда аёл-қизларнинг фақат талим юзасидан овозли хабар ва видеоларни жўнатиши жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида аёл кишининг овози аврат эмас. фитна чиқадиган ўринларда овозини эҳтиёт қилиш керак. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 11:10 | Савол-жавоблар | 167 | Таълим ва мутаъаллим