Ўтганларни яхши ном билан эслаш!
Ассалому алайкум! Шу кунларда юртимиз аҳолиси ўртасида тирик инсонларга билиб билмай туриб туҳмат тошларини отиш, ўтган инсонларни, айниқса, шу юрт ва унинг фаровонлиги учун ўз жонини бағишлаган инсонларни танқид қилиш, уларни ёмон сўзлар билан эслаш жуда кўп ҳолларда учрамоқда. Баъзан куракда умуман турмайдиган сўзлар ишлатилади. Бу, ўз ўрнида, кўплаб инсонларни ҳам дилини хира қилмоқда. Ва шундай сўзларни айтувчилар, кўпинча, юртимиздан олисда бўлганлар бўлиб чиқмоқда. Илтимос, шундай инсонларга бир насиҳат қилинглар. Зора шундан кейин бу хатти-ҳаракатлари нотўғри ва жазога лойиқ эканлигини тушуниб етсалар!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўтган инсонларни ёмонлаш шариатимизда қайтарилган. عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинглар», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф олдин келган ҳадислардаги маъноларни таъкидлаш билан бирга, икки иш¬ни — ўлганларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиш билан ёмонликларини мутлақо зикр қилмасликни жамлаб келмоқда.
Афсуски, мусулмонлар ичида ҳам бошқа милатлардан таъсирланиб, ўлганлар ҳақида ёмонликларни зикр қилиш, уларни турли йўллар билан ҳақоратлаш жуда кенг тарқалган. Ушбу ҳадисларга амал қилиб, бу ношаръий ишга барҳам бериш лозим. Ўлган мусулмонларнинг фақат яхшиликларини зикр қилиб, баъзи бир камчиликлари бўлса, улар ҳақида гапиришдан тийилиш лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Мабодо кимлардир мазлум бўлган бўлса қиёматда албатта ҳаққини олади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 11:21 | Савол-жавоблар | 131 | Долзарб саволлар