Шартномани бузиш оқибатида тўланадиган жарима

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳ! Биз бир хорижий корхона билан маълум бир маҳсулотни етказиб беришлик учун шартнома тузганмиз. Шартнома бўйича 2022 йилнинг сентабр ойида бошланғич тўловни амалга оширганмиз. Лекин экспорт қилувчи корхона (яъни сотувчи) ҳар хил бахоналар билан маҳсулотни шу вақтгача юбормади. Энди шартномани бузиб, бошланғич тўловни ўзимизга қайтармоқчи. Бу ҳолат худди шу корхона билан аввал ҳам бўлган эди, бошланғич тўлов таҳминан 2-4% га камайиб қайтиб келади. Шартноманинг 2 банди бўйича икки томондан бири сабабсиз шартномани бузганлиги учун жарима белгиланган. Ушбу бандлар: 1. Икки томон билан келишилган ҳолда: Бир томоннинг сабабсиз шартномани бажармаслиги учун шартнома қийматидан 10% жарима иккинчи томонга тўлаб беради; 2. Ўз вақтида тўлов қилмаслик ёки маҳсулотнинг етказиб бермаслик оқибатида келишилган кундан кейин ҳар бир кун учун шартнома қийматидан 0.1% жарима (пеня) тўлаб беради. Пеня шартноманинг умумий қийматидан 16% дан ошмаслиги керак. Шу ҳолатда шариатда шу жарималарни ундуриш ёки тўлаш жоизми? Вақтингиз учун олдиндан ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда жарима талаб қила олмайсиз. Валлоҳу аълам!

16 Октабр 2023, 11:58 | Савол-жавоблар | 0 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar