Ҳижоб одоблари

Ассалому алайкум! Аллоҳ қалбимга солиб ҳижоб ўрашликни ният қилдим. Турмуш ўртоғим ҳам бунга қарши эмас. Аммо қишлоқда яшайман. Уйимизда мол бор. Соғишда ва тозалаш жараёнларида кўп ҳолатларда беҳосдан кийимимга сийдик тегиб қолади. Ёки кийимларимга молнинг ҳиди ўрнашиб қолади. Шундай ҳолатда қандай йўл тутишим керак. Мен нопок бўлиб қоламанми? Таҳоратим бузиладими? Бу ҳолат ҳижоб одобларида қанчалик аҳамиятли?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мол боқиш ва соғишингизнинг ҳижобингизга зарари йўқ. Агар бегоналарнинг кўзи тушмайдиган, ҳовлида юрадиган ҳолат бўлса енгилроқ рамол ўраб олишингиз ҳам мумкин. Иложини қилиб молга қараш учун алоҳида устки кийим кийиб олинг. Шунда молнинг сийдиги ёки нажосати тегса ҳам, ечиб қўйиб пок кийимингизда намоз ўқийверасиз. Сийдик тегиши билан таҳорат бузилмайди. Баданингизга тегса ювиб ташлаб намоз ўқийверасиз. Агар намоз ўқийдиган кийимигизга тегса ва пиёланинг орқасидан катта бўлса, ювишингиз шарт бўлади. Бунда уч марта ювиб, ҳар сафар сув томмайдиган бўлгунича сиқиб ташлайсиз. Номаҳрамларнинг кўзи тушадиган бўлса, авратингизни тўсиб юришингиз керак. Ҳижоб деганда маҳсус кийим назарда тутилмайди. Авратни епиб турадиган, шаффоф бўлиб одамнинги ичи кўринмайдиган ва тор бўлиб жасади билиниб турмайдиган кийиб бўлса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 11:32 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar