Бировни ғоясини ҳақини бермаса

Ассалому алайкум! Мен бир офисда ишлардим. Бошлигим билан келишувимиз бўйича агар янгилик килсам у мени моддий рағбатлантириши керак эди. Мен ўз вазифамни ортиғи билан бажардим ва бу натижага изланишларим сабаб эриштим хеч ким ёрдам бермади. Кейин рахбарим кунлик маошимга қўшимча сифатида ўзим эришган натижами фойдасини берди. Озгина вактдан кейин эса вадасини бузди ва маошимни эски холатига кайтарди бу орада мени янгилигим анча фойда келтира бошлади. Мен эса кассани хисобини(буни менга онам ўргатган эди) ўзгартириб қошилаётган суммани чикариб олдим ўзимга. Унга жазо тарикасида. Чунки келишувни у бузган эди. Кейинчалик бу ишим учун Аллоҳ жазолади ва бизни ховлимизда кучли шамол болиб фақат бизни томимизни учириб кетти ва онамга бу кимматга тушти. Менда эса кассамдан камомат чикти катта сумма. Уни тўладим. (Буни бошлигим қилган бўлиши мумкун)1) саволим шундаки мен бошлиғим олдида карздорманми. 2) Ўғирлик қилган хисобланаманми. 3) Ва гунох қилган бўлсам хаққини қандай узай. Мен гунохимни ювиш учун бошка бир ишчига мен киритган янгиликни ўргатиб куйдим. Ва хозирда собиқ рахбар миллионлаб пул топяпти оркасидан. Кандай ёл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар сизни ғоянгиз билан иш бўлиб, ундан сизга ҳаққингизни бермаётган бўлса ўғирлик қилмасдан очиқ-ойдин айтиш керак эди. Агар бермаса сизни ҳаққингизни еса хавотир олманг ҳеч қачон қолиб кетмайди.
1. Бошлиғингиздан сўрамай олган маблағни қайтаришингиз керак.
2. Рухсатсиз олиш ўғирлик ҳисобланади.
3. Ўғирлик йўли билан олган маблағни қайтариб, тавба қиласиз. Сиз ўйлаб топган ғояни муаллифлик ҳаққи билан ҳимоялаб ундан фойдаларганлардан ҳақ олсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 11:43 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar