13-ойлик ва закот
Ассалому алайкум! Мен ишлайдиган ташкилот хар йили олинган даромдга қараб 13-ойлик-иш хақи беради. Ўша иш хақини олганимда закот учун белгиланган маблағдан анча ошади. Ўша иш хақини олишимизни юқори эхтимол билан бир йил олдин биламиз ва кутамиз. Бу пул қўлимга тушгандан сўнг тезда эхтиёжларимга ишлатилиб кетилади. Саволлим шуки ўша 13-ойликни олсам мени закот учун нисобим етган хисобланиб қоламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биринчи рамазон куни ўша нисоб миқдорича пул қўлингизга тегди. Кейин ундан ишлатдингиз, тугаб битмасидан кейинги йилнинг рамозонининг биринчи кунида яна ўшанча пул қўлингизга тегди. Айни шундай суратда бўлса ўртада пул камайганини эътиборга олинмайди. Қўлингизга текканидан закот чиқаришингиз фарз бўлади. ундай бўлмаса ўртада умуман пулингиз қолмай ёки қарз даражасига кирсангиз кейин яна биринчи рамазонда нисоб миқдорича пул қўлингизга тегса закот вожиб бўлмайди. биринчи суратда нисобдан камайган лекин озроқ бўлса ҳам қолган. Иккинчи суратда эса у пулдан умуман қолмаган бўлгани учун. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 11:43 | Савол-жавоблар | 171 | Закот