Вада бериб бажара олмаслик
Ассалому алайкум! Бир бир инсон дўстига ё таншга, ёкида бегона кимсага нимадур вада қилса бир бир нарса ҳақида янгилик ёкида иш юзасдан ёрдам бераман деб вадасдан чиқолмаса бази ҳоларда эсдан чиқарб ёрдам беролмаса гуноҳ бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундан қаттиқ сақланиш керак. Эсидан чиқса ёки имкони бўлмаса зарари йўқ. Лекин эсига тушиши ва имкони бўлиши билан ваъдасига вафо қилишга шошилиши керак. Чунки ваъда бериб унга хилоф қилиш мунофиқнинг уч аломатидан бири ҳисобланади.Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда ёлғончилик мунофиқликнинг учдан бир қисми сифатида баён қилинган:
«Мунофиқнинг аломати учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади, аҳд қилса, алдайди».
Демак, ёлғончилик мунофиқликнинг биринчи ва етакчи сифатидир. Ёлғон гапирган одам мунофиқликнинг учдан бирини қилган бўлади. Албатта, ёлғончи ваъдасида турмайди, аҳдига вафо ҳам қилмайди. Оқибатда бундай одам тўлиқ мунофиқ бўлади. Мунофиқлик эса кофирликдан ҳам ёмонроқдир. Мунофиқлар Қуръони Каримнинг таъбири билан айтганда, жаҳаннамнинг энг тўридан жой оладилар. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 11:43 | Савол-жавоблар | 170 | Турли саволлар