Келинлар уйига бориши учун рухсат

Ассалому алайкум! Қизли уйимга бориш учун қайнонам ва эримдан рухсат сўрар эдим. 1 йилдан ошдики қайнотамдан хам сўрайман. Мендан хам сўра мен бўтта хужайинман дейдилар. Эрим уйга боришимга рухсат бердилар десам хам йўқ бу уйда мен хўжайинман дейдилар. Қайнона қайнотамдан жавоб сўрамасдан эримдан сўраган холда кетурсам бўладими деган саволга "Бахтиёр оила" китобидан “Фақат соғ-саломатлик ҳолатида ота‑онанинг зиёратига бир ҳафтада бир марта эр рухсат бермаса ҳам боришга, агар улар бемор бўлсалар, керагича боришга аёлнинг шаръий ҳаққи бор” дейилган дея жавоб берибсиз. Уни ўқиганимда эрим менга хўжайинлиги ва ота-онам касал бўлишса хафтада 1 маротаба рухсат бермасалар хам бориб келишим мумкунлиги айтилган. Аммо эрим базида отамнинг айтганини қил дейдилар. Базида икковлари хам “китобда ёзаверади” дейишган. Айтинг нима қилай ахир хозир мен хам ота онамни кўриб олмасам эртага ёшим катта бўлиб фарзандримдан ортмаганимда ёки вафот этишганда бормайманку.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Бахтиёр оила” китобда ёзилгани тўғри. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:52 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar