Ҳаридор зарар етказса

Ассалому алайкум! Ишлаб чиқарувчиман. 15сўмга тайёр бўлган махсулотимни, 20сўмдан сотаётган эдим. Бир клиэнт, пулини 4кунда тўлаш шарти билан, 100милионлик махсулот олди-да, имконияти бўлса хам, пулимни атайин бермай, 6ой чўзиб юрди. Мендан қарзи устига, яна қарзга махсулот сўраганда бермаганим сабабли, бошқа жойлардан нахт пулга, махсулот олиб юрганлигини аниқ билганим учун, атайин бермаган деяпман. 6ой ичида, ҳомашё кўтарилиб кетди ва махсулотнинг тан нархи, ўзимга 25сўмга тайёр бöляпти. Шунунг учун, 6ой вақтга куйишдан ташқари, 66милион зарар ҳам қиляпман. Албатта бунга, унинг қасттан қилган иши сабаб бўляпти. Ўтаётган давр мобайнида, ҳомашё нархларининг кўтарилаётганини ва зарарга кириб кетаётганимни кўўўп бор такрорлаганман. Ундан, зараримни ундиришга кучим ятади. Лекин, Аллоҳ дан қўрқаман. Клиэнтнинг қасттан қилган иши билан, мен индамай зарар қилиб кетавермасам керак. Қандай қилиб, ҳалол йўл билан зараримни ундиришим, ёки зарар қилмаслигим мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Молингизни ўзни ёки унга ўхшашини қайтариб олинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 12:15 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar