Талоққа оид масала

Ассалому алайкум! Агар эр аёлига фалон бир жойга борсанг 3 талоқсан деган бўлса, аёл ўша ман қилинган жойга борса талоқ тушади албатта. Лекин, бу иш содир бўлмаса, аёл эрига итоатли яшаган ҳолда бошқа бир сабаб орқали эридан 1 талоқ олса, сўнг яна қайта никоҳ ўқитиб яшаб юришса, юқорида айтилган, яъни фалон бир жойга борсанг 3 талоқсан деган хукм ўз кучида қоладими? Савол шундаки, бу вақт орасида эр ўша шартни қайта қўймаган бўлса, аёл эридан рухсат олиб ўша аввал таъқиқланган жойга борса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иддаси чиқмасидан олдин яна яшаган бўлса, кучда қолади. Иддаси чиқиб, кейин у аёл ўша вақтда ўша ишни бажарган бўлса, кейин қайта никоҳланишса, кучи қолмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 12:26 | Савол-жавоблар | 187 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar