Тахорат қилишда ният

Ассалому алайкум! Мана бир неча йилларда буён Аллоҳга беадад шукур номоз ўқийман, лекин номоз ўқиш учун тахорат қилишда ният қилмаган эдим. Шунча ниятсиз тахорат билан ўқиган номозларимни хукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ният қалбдан бўладиган нарса. Аввалги ўқиган намозларни қайта ўқилмайди. Намозга таҳорат олиш учун таҳоратхонага боришлигингиз ниятга кифоя қилади. Таҳорат қилишдан олдин уни ният қилиш ҳам суннатдир. عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ.... رَوَاهُ الشَّيْخَانِ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир...»
Икки шайх ривоят қилишган.
Бунда бетаҳоратликни кетказишни ёхуд таҳоратсиз адо этиб бўлмайдиган ибодатни қалб ила қасд қилинади. Ниятни тил билан айтиш мустаҳабдир. (Кифоя китобидан).
Шундай экан олдин ният суннат эканини билмай ўқиган намозларингизда суннатни тарк қилган бўласиз, намозни дуруст эканига таъсир қилмайди аммо энди билиб олганингиздан сўнг, намоз мукаммал бўлиши учун тарк қилманг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 12:37 | Савол-жавоблар | 202 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar