Шу ҳаёллар мақулми
Ассалому алайкум! Мен қачонки дуо қилсам ёки намоз ўқисам ўзимни Аллоҳни танигандай ҳис қилябман ва қалбимда қандайдир ҳис туйғулар пайдо бўлябди. Аллоҳга нидо қилгандек(суҳбатлашгандек) бўлябман аммо, бу ишм ҳато бўлса амалларим қабул бўлмаслигидан яни ширк келтириб қўйишдан қўрқяпман. Аллоҳни танишлик , Аллоҳ билан гаплашишлик ҳақида эшитдим, менинг туйғуларим ҳам шундаймикин деб ўйлаябман. Илтимос, менга маслаҳат беринглар. Шу тўғрими ёки ҳаёлларимни янгилайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нима бўлганда ҳам хаёлингизда Аллоҳни тасаввур қилманг. Уни кўриб тургандек дуо ва намоз ўқиш шариатимизда мақталган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган узун ҳадисда қуйидагича келади: «Менга эҳсон ҳақида хабар бер», дейиш бўлди. «Эҳсон» луғатда «яхшилик, гўзал иш» маъносини англатади. Унинг бу ҳадисдаги маъноси эса, уламоларнинг айтишларича, «ихлос» маъносидадир. Жавобда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг оз иборалар билан кўп маънони ифода эта олиш қобилиятларини кўрсатдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эҳсон таърифида:
«Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғинг», дедилар.
Ушбу таърифни ва у орқали «эҳсон»ни тўлиқ ва тўғри тушуниш учун аввало «ибодат» сўзининг маъносини батафсил англаб олмоғимиз лозим. Бизда «ибодат» деганда намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳаж қилиш каби нарсалар тушунилади. Албатта, бу нарсалар улкан ибодатлардир. Лекин ибодат маъноси фақат ушбу нарсалар билан чегараланмайди. Бу сўз «абада» феълидан олинган бўлиб, «қуллик қилди – қул бўлди» маъносини билдиради. Абдуллоҳ Аллоҳнинг қули, деганидир. Демак, ибодат қуллик қилиш маъносидадир. Бу маъно форсчасига «бандалик» дейилади. Агар намоз, рўза ва ҳажнигина ибодат дейдиган бўлсак, ўша ибодатларни адо этиш пайтида Аллоҳга қуллик қилинади-ю, ундан кейин Аллоҳга қуллик тўхтайдими? Унда инсон намоз, рўза ва ҳаждан бошқа вақтда кимга қуллик қилади? Инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳаж қилаётганида Аллоҳни кўриб тургандек бўлишга ҳаракат қилиши лозим-у, бошқа вақтда лозим эмасми? Ёки ўша ибодатлар пайтида Аллоҳ мени кўриб турибди, деб тасаввур қилиши кераг-у, бошқа вақтларда кўрмаяпти, деб, ўз билганини қилавериши керакми?
Йўқ, асло ундай эмас! Аллоҳ таолога инсоннинг бандалиги-қуллиги доимийдир. Намоз ўқиётган инсон ҳам, ухлаётган инсон ҳам Аллоҳнинг бандаси. Рўза тутаётгани ҳам, рўза тутмаётгани ҳам Аллоҳ таолонинг бандаси. Ҳаж қилаётгани ҳам, иложини қила олмай, ҳаждан қолгани ҳам Аллоҳ таолонинг бандаси. Гап фақат ўша банда томонидан ўзининг бандалигини тан олишида! Яъни, «Аллоҳнинг қулиман» деган одамнинг Аллоҳга қуллик қилишида! Бошқача қилиб айтганда, ҳаётнинг ҳамма соҳаларида Аллоҳнинг айтганини қилиб яшашида! Бир хўжайиннинг хожалигини бўйнига олиб, унга хизматкор бўлган киши хўжайиннинг айтганларини қилмаса, хизматкорлиги қолмайди. Хожасидан қилмишига яраша жазо олишига тўғри келади. Аллоҳга қул бўлгандан кейин ана шу қулликни ўрнига қўйиб яшамоқ керак. Шунинг учун ҳам уламоларимиз: «Аллоҳнинг розилигига етказадиган ҳар бир иш ибодатдир», дейдилар. Шундан келиб чиқиб, мусулмон одам ҳар лаҳзада Аллоҳ таолони кўриб тургандек ихлос билан яшамоғи, У Зотнинг розилигини олишга ҳаракат қилмоғи керак. Агар бу олий мақомга эришишга ожизлик қилса, ҳар лаҳзасини Аллоҳ таоло мени кўриб турибди, деган эътиқод билан ўтказиб, ўшанга яраша ҳаракатда бўлмоғи лозим. Ана ўшандагина эҳсоннинг қуйи даражасига эришади.
Агар бу даражага эриша олмаса, намоз вақтида Аллоҳга, касби-кор пайтида эса молу дунёга бандалик қилади. Рўза пайтида Аллоҳга, овқатланиш пайтида қорнига бандалик қилади. Ҳаж пайтида Аллоҳга, бошқа пайтда эса турли урф-одатларга ёки бошқа нарсаларга қуллик қилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 13:20 | Савол-жавоблар | 169 | Руҳий тарбия